Retsept boʻyicha
L-Тироксин-Фармак, 50 мкг, таб. №50
- Taʼsir qiluvchi modda
- Levotiroksin
- Ishlab chiqaruvchi
- Фармак, ПАО
26 ta dorixonada mavjud
20 000 soʻmdan
Eng past narx
20 000 soʻmdan
L-Тироксин-Фармак qoʻllash yoʻriqnomasi
Гормон щитовидной железы и его аналог
Фармакотерапевтик гуруҳи: Тизимли қўллаш учун гормон препаратлари (жинсий гормонлар ва инсулин бундан мустасно). Қалқонсимон бези касалликларини даволаш учун препаратлар. Тиреоид препаратлар. Левотироксин натрий.
L-Тироксин-Фармак® препаратида сақланадиган синтетик левотироксин қалқонсимон бези гормонига ўхшаш самараларни намойиш қилади. Периферик тўқималарда Т3 (трийодтиронин) га айланади ва эндоген гормон сифатида Т3-рецепторларига таъсир кўрсатади. Эндоген гормон ва экзоген левотироксин функциялари орасида фарқ кузатилмайди.
Левотироксин ичга қабул қилингандан кейин ингичка ичакнинг юқори қисмида деярли тўлиқ сўрилади. Препаратнинг гален шаклига қараб қабул қилинган дозасининг 80% гачаси сўрилади. Максимал концентрациясига (Тmax) тахминан 5-6 соатдан кейин эришилади.
Препаратнинг клиник таъсири ичга қабул қилгандан сўнг 3-5 кундан кейин намоён бўлади. Левотироксин қондаги специфик транспорт оқсили билан тез боғланади (99,97% гача). Оқсиллар билан боғланиши ковалент ҳисобланмайди ва шу сабабли, плазмадаги боғланган гормон эркин гормон фракциялари билан доимо ва тез алмашиниш қобилиятига эгадир.
Левотироксин оқсиллар билан юқори даражада боғланиши туфайли, организмда гемодиализда ҳам, гемоперфузияда ҳам чиқарилмайди.
Препаратнинг ярим чиқарилиш даври 7 кунни ташкил қилади. Тиреотоксикозда бу давр 3-4 кунгача қисқаради, гипотиреозда эса – 9-10 кунгача узаяди. Тақсимланиш хажми – 10-12 литрни ташкил қилади. Левотироксиннинг юборилган умумий миқдорининг тахминан 1/3 қисми жигарда тўпланади, у қон плазмасидаги левотироксин билан тез ўзаро таъсирлашади. Тиреоид гормонлар асосан жигарда, буйракда, бош мияда ва мушакларда метаболизмга учрайди. Метаболитлари сийдик ва ахлат билан чиқарилади. Левотироксин метаболизмининг умумий клиренси суткада тахминан 1,2 л плазмани ташкил қилади.
- Хавфсиз эутиреоид бўқоқни даволаш.
- Эутиреоид бўқоқни жаррохлик усулида даволагандан кейин қайталанишларини олдини олиш.
- Гипотиреозда ўринбосар даволаш сифатида.
- Қалқонсимон бези ракини супрессив даволаш.
- Гипертиреозда антитиреоид даволаш ўтказиш вақтида ёрдамчи препарат сифатида.
- Тиреоид супрессия тестини ўтказиш вақтида диагностик восита сифатида қўлланади.
- Препаратнинг компонентларидан биронтасига юқори шахсий сезувчанлик.
- Буйрак усти бези етишмовчилиги, гипофизар етишмовчилик, даволанмаган тиреотоксикоз.
- Ўткир миокард инфаркти, ўткир миокардит, ўткир панкардитда қўллаш мумкин эмас.
- Ҳомиладорлик даврида левотироксин ва антитереоид воситалар билан мажмуавий даволаш учун буюрилмайди (“Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланилиши” бўлимига қаранг).
Левотироксиннинг шахсий ўзлаштираолиниши юқори бўлган ҳолларда уни дозасини ошириб юборилишида гипертиреознинг клиник симптомлари пайдо бўлиши мумкин, қачонки даволашни бошланишида препаратни дозаси тез оширилса.
Симптомлари:
юрак-қон томир тизими томонидан: юрак аритмиялари (хилпилловчи аритмия, экстрасистолия), тахикардия, стенокардия, юрак уришини ҳис қилиш, қизиб кетиш ҳисси.
нерв тизими томонидан: бош оғриғи, уйқусизлик, ҳавотирлик ҳисси, бош миянинг сохта ўсмаси, тремор.
овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан: қусиш, диарея, тана вазнини камайиши.
тери ва суяк-мушак тизими томонидан: кўп терлаш, мушак кучсизлиги, тиришишлар.
умумий бузилишлар: тана ҳароратини ошиши, ҳайз циклини бузилиши.
Бундай ҳолларда препаратнинг суткалик дозасини камайтириш ёки даволашни бир неча кунга тўхтатиш керак. Ножўя реакциялар бартараф этилгандан кейин даволашни давом эттириш мумкин.
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда терида ва нафас йўллари томонидан аллергик реакциялар, шу жумладан тери тошмаси, қичишиш, эшакеми, ҳансираш кузатилиши мумкин. Квинке шиши ривожланиши ҳақида хабар берилган.
- Препаратнинг компонентларидан биронтасига юқори шахсий сезувчанлик.
- Буйрак усти бези етишмовчилиги, гипофизар етишмовчилик, даволанмаган тиреотоксикоз.
- Ўткир миокард инфаркти, ўткир миокардит, ўткир панкардитда қўллаш мумкин эмас.
- Ҳомиладорлик даврида левотироксин ва антитереоид воситалар билан мажмуавий даволаш учун буюрилмайди (“Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланилиши” бўлимига қаранг).
Ҳар бир пациентнинг шахсий эҳтиёжига қараб даволаниши учун L-Тироксин-Фармак® препаратининг 25 мкг, 50 мкг, 100 мкг левотироксин сақловчи таблеткалари мавжуд.
Дозалаш бўйича маълумот фақат тавсия бериш характерига эга.
Суткалик дозани лаборатор кўрсаткичлар ва касалликнинг клиник манзарасига қараб индивидуал равишда аниқланади.
Пациентларнинг айримларида левотироксин билан даволаниш фонида Т4 ва fT4 концентрациясининг ошиши кузатилганлиги сабабли, қон зардобида тиреотроп гормонининг базал концентрацияси кейинчалик дозани аниқлаш учун ишнчли кўрсаткич ҳисобланади.
Қалқонсимон бези гормонлари билан даволашни паст дозадан бошланади ва зарур терапевтик дозагача аста-секин (ҳар 2-4 хафтада) оширилади.
Болалар. Терапевтик самарага тез эришиш зарур бўлган гипотиреози бўлган янги туғилган чақалоқлар ва гўдакларда тавсия этилган доза биринчи 3 ой давомида суткада тана вазнига 10 мкг/кг дан 15 мкг/кг гачани ташкил этади. Шундан сўнг клиник кўрсаткичлар ва қалқонсимон бези тиреотроп гормонининг (ТТГ) даражасига қараб дозага тузатиш киритилади.
Юракнинг коронар касаллиги бўлган кекса ёшли пациентларда, оғир давомли гипотиреози бўлган пациентларда даволашни эҳтиёткорлик билан, паст дозалардан (суткада 12,5 мкг) бошлаш лозим, қалқонсимон бези гормонларининг даражасини мунтазам назорат қилиб, дозани самарани бир маромда ушлаб турувчи дозагача катта интерваллар билан (ҳар 2 хафтада аста секин 12,5 мкг га) оширилади. Тўлиқ ўринбосар даволашни таъминлайдиган оптимал дозадан пастроқ дозани буюриш ТТГ даражасини тўлиқ мувофиқлаштиришга олиб келмаслигини эътиборга олиш керак.
Тана вазни кам бўлган пациентлар учун ва катта ўлчамли тугунли бўқоғи бўлган пациентлар учун паст дозаларни қабул қилиш етарли ҳисобланишини тажрибалар кўрсатди.
Қўлланиши Тавсия этилган дозалар
(левотироксин натрий, суткада мкг)
Хавфсиз эутиреоид бўқоқни даволаш
75-200
Эутиреоид бўқоқни жаррохлик усулида даволагандан кейин қайталанишларни олдини олиш
75-200
Катталарда гипотиреозни ўрнини босувчи даволашда:
- бошланғич доза;
- самарани бир маромда ушлаб турувчи доза
25-50
100-200
Болаларда гипотиреозни мажмуавий даволашда:
- бошланғич доза;
- самарани бир маромда ушлаб турувчи доза
12,5*-50
100-150 мкг/м2 тана юзаси
Гипотиреозни артитиреод даволаш вақтида ёрдамчи препарат сифатида
50-100
Қалқонсимон бези ракини супрессив даволаш 150-300
Тиреоид супрессия тестини ўтказганда диагностик восита сифатида Тестдан 4 хафта олдин Тестдан 3 хафта олдин Тестдан 2 хафта олдин Тестдан 1 хафта олдин
L-Тироксин-Фармак® 100 мкг суткада 2 таблетка суткада 2 таблетка
*- мувофиқ дозада қўллансин.
Суткалик дозани бир қабулда қўллаш мумкин.
Препаратнинг суткалик дозасини эрталаб оч қоринга, овқатдан 30 минут олдин оз миқдордаги сув (ярим стакан сув) билан қабул қилинади.
Чақалоқларга препаратнинг суткалик дозаси 1 қабул қилишда, биринчи овқатлантиришдан 30 минут олдин берилади. Таблеткани бевосита қабул қилишдан олдин суспензия ҳосил бўлгунча сувда эритиб ва яна бироз суюқлик қўшиб қўллаш лозим.
L-Тироксин-Фармак® гипотиреозда, жарроҳлик аралашувларидан кейин (струмектомия ёки тиреоидектомия), шунингдек эутиреоид бўқоқ олиб ташлангандан кейин қайталанишларни олдини олиш учун бутун умр давомида қабул қилинади. Эутиреиод ҳолатга эришилгандан кейин тиреостатиклар билан мажмуавий даволаш буюрилади.
Эутиреиод бўқоқнинг хавфсиз шаклида даволаш давомийлиги 6 ойдан 2 йилгачани ташкил қилади. Агар даволагандан кейин ҳолат яхшиланмаса, жаррохлик аралашуви ёки радиофаол йод билан даволаш буюрилади.
Болалар. Препаратни туғилган вақтидан бошлаб қўлланилади (“Қўллаш усули ва дозалари” бўлимига қаранг).
Қон зардобида Т4 ва fT4 (эркин) даражасини ошишига нисбатан Т3 (трийодтиронин) нинг даражасини ошиши препаратнинг дозасини ошириб юборилишининг ишончли индикатори бўлиб ҳисобланади.
Дозани ошириб юборилиши натижасида моддалар алмашинуви кўрсаткичлари ошиши мумкин (“Ножўя таъсирлари” бўлимига қаранг).
Доза ошириб юборилган ҳолларда препаратни қўллашни тўхтатиш ва лаборатор таҳлиллар ўтказиш керак.
Тахикардия, безовталик, нерв қўзғалувчанлиги, гиперкинезия каби бета-симпатомиметик самаралар ҳолидаги симптомларда бета-блокаторлар буюрилади. Доза сезиларли даражада ошириб юборилганда плазмаферез ўтказиш тавсия этилади.
Айрим ҳолларда тиришишга мойиллиги бўлган пациентларда препаратнинг индивидуал йўл қўйиладиган дозаси оширилганда тиришишлар ривожланиши мумкин.
Левотироксин билан дозани ошириб юборилиши гипертиреоз симптомларини чақириши мумкин ва айниқса руҳий бузилишларнинг ривожланиши хавфи бўлган пациентларда ўткир психозга олиб келиши мумкин.
Кўп йиллар давомида левотироксинни суиистеъмол қилган (тавсия этилган дозани оширган) пациентларда юрак ишини бузилиши оқибатида тўсатдан ўлимнинг бир неча ҳолатлари маълум.
Тиреоид гормонлар билан даволашни бошлашдан ёки тиреоид супрессияга тест ўтказишдан олдин юракнинг коронар танқислиги, стенокардия, артериосклероз, артериал гипертензия, гипофизар етишмовчилик, буйрак усти бези етишмовчилиги каби касалликларни борлигини инкор этиш ёки дастлаб даволаш керак. Шунингдек тиреоид гормонлар билан даволашдан олдин қалқонсимон безининг функционал автономиясини инкор этиш ёки бундай касалликларни дастлаб даволаш керак.
Руҳий бузилишларнинг ривожланиши хавфи бўлган пациентларда левотироксин билан даволашни паст дозалардан бошлаш лозим, бунда даволашнинг бошида дозани аста-секин ошириш керак. Пациентнинг ҳолатини кузатиш тавсия этилади. Руҳий бузилишлар ривожланиши ҳолатида левотироксин дозасини мувофиқлаштиришни қайтиа кўриб чиқиш лозим.
Юракнинг коронар танқислиги, юрак етишмовчилиги, тахиаритмияси бўлган пациентларда препаратни қўллаш натижасида ривожланадиган гипертиреознинг ҳатто аҳамиятсиз кўринишларидан сақланиш керак. Бундай пациентларни тиреоид гормонлар билан даволаганда тиреоид гормонларнинг даражасини мунтазам назорат қилиш керак.
Иккиламчи гипотиреоз ривожланган ҳолларда ўринбосар даволашни буюришдан олдин сабабини аниқлаш керак. Зарурати бўлганида буйрак усти бези пўстлоғи етишмовчилигини компенсациялаш учун ўринбосар даволаш курсини ўтказиш керак.
Қалқонсимон безининг функционал автономиясига шубҳа қилинганда препарат билан даволашни бошлашдан олдин ТТГ даражасини аниқлаш ёки треосцинтиграфияни ўтказиш керак.
Гипотиреоз билан хасталанган постклимактерик даврдаги аёлларга остеопороз ривожланишининг юқори хавфи бўлганида левотироксиннинг қон зардобидаги даражаси физиологик даражадан юқори бўлишидан сақланиш керак. Шунинг учун қалқонсимон бези функциясининг лаборатор кўрсаткичларини синчковлик билан назорат қилиш керак.
Гипотиреоид ҳолатида бўлган пациентларга гипертиреозни даволаш учун антитиреоид препаратлар билан даволаш ўтказилганда левотироксинни буюриш мумкин эмас.
Тиреоид гормонларни тана вазнини камайтириш учун қўллаш мумкин эмас. Левотироксиннинг дозасини буюриш эутиреоид ҳолатда бўлган пациентларда тана вазнини камайишига олиб келмайди. Юқори дозалар жиддий ёки ҳаёт учун хавфли бўлган ножўя реакцияларни пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Левотироксинни юқори дозаларда қабул қилишни тана вазнини камайиши учун мўлжалланган аниқ моддалар (масалан симпатомиметиклар) билан биргаликда қўллаш мумкин эмас (“Дозани ошириб юборилиши” бўлимига қаранг).
L-Тироксин-Фармак® препаратини худди шу таъсир этувчи моддаси бўлган бошқа дори воситаси билан ўзгартирилганда пациентнинг препаратга реакцияси ва лаборатор кўрсаткичлар маълумотларига қараб препаратнинг дозасига тузатиш киритиш тавсия этилади.
Орлистат ва левотироксинни биргаликда қабул қилиш гипотиреозни ривожланишини чақириши ва/ёки гипотиреозни назорат қилишни ёмонлаштириши мумкин (“Дориларнинг ўзаро таъсири” бўлимига қаранг). Левотироксинни қабул қилаётган пациентларга орлистат билан даволашни бошлашдан аввал, тўхтатилганда ёки даволашни ўзгартирилганда шифокор билан маслаҳатлашиш лозим, чунки орлистат ва левотироксинни ҳар хил вақтда қабул қилиш, ҳамда левотироксиннинг дозасини мувофиқлаштириш лозим. Кейинчалик пациентларнинг қон зардобида гормонларнинг даражасини мониторингини ўтказиш тавсия этилади.
Галактозани кам учрайдиган наслий ўзлаштираолмаслик, лактаза етишмовчилиги ёки глюкоза-галактозани сўрилишини бузилишлари бўлган пациентларда бу препаратни қўллаш мумкин эмас, чунки у лактоза сақлайди. Қандли диабети бўлган пациентларда ва антикоагулянт препаратларни қабул қилаётган пациентларга препарат эҳтиёткорлик билан қўлланилсин (“Дориларнинг ўзаро таъсири” бўлимига қаранг).
Оригинал ўрамида, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
DV/X 02787/03/17
Фармак, ПАО